Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ФУҚАРОЛАР ДЕПУТАТЛАР ХОНАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

ФУҚАРОЛАР ДЕПУТАТЛАР ХОНАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ халқ депутатлари кенгаши депутати фуқароларни қабул қилади. 

Бу амалиёт партиялар томонидан ташкил қилинган жамоатчилик қабулхоналарида, маҳаллаларда, шунингдек, ҳокимлик биноларидаги депутатлар хонасида ўтказилиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, ҳокимликларда ташкил қилинадиган депутатлар хонаси компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси, маҳаллий ва марказий газеталар йиғмажилдлари, қонунчилик ҳужжатлари матнлари билан таъминланиши лозим.

Шунингдек, бу ерда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дастурий чиқишлари (маърузалари) матнлари ҳам бўлиши мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Сенат Кенгашининг ҳокимият вакиллик органлари фаолиятига дахлдор қарорлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимлик ташкилий тузилиши, халқ депутатлари кенгаши, доимий комиссиялари ва халқ депутатлари кенгаши депутатининг вазифалари ва ваколатларига оид ахборот фуқаролар қабулини ўтказаётган депутат учун асқотиши табиий.

Кенгаш депутатларининг рўйхати, лавозими, иш жойи ва боғланиш учун телефон рақами, кенгаш, унинг доимий комиссиялари ва депутатларнинг якка тартибдаги иш режалари, сессиялар ва доимий комиссиялар мажлисларида кўриб чиқилган масалалар тўғрисида ахборот, қабул қилинган қарорлар матнлари ҳам депутатлар хонасида жамланган бўлиши мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари, ҳокимнинг меъёрий характердаги қарорлари, кенгаш депутатларининг иши тўғрисида ахборот ёки уларнинг ҳисоботлари ҳам депутат қабули самарали бўлишини таъминлаши шубҳасиз.

Қоидага кўра, фуқароларни қабул қилиш халқ депутатлари кенгаши депутати томонидан режа-график асосида амалга оширилади. Ҳар бир депутат томонидан фуқаролар қабул қилиш санаси ва вақти тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган бундай график халқ депутатлари кенгаши раҳбари томонидан тасдиқланиши айни муддао. Унда, шунингдек, халқ депутатлари кенгашининг Сенат аъзоси бўлган депутати томонидан фуқаролар қабул қилиш санаси ва вақти тўғрисидаги ахборот ҳам акс эттирилиши мумкин.

Шу маънода ахборот барча кўрадиган жойда жойлаштирилиши, ҳар ойда маҳаллий газеталарда эълон қилиш каби турли кўринишда аҳолига етказилиши кутилган самара бериши шубҳасиз.

Энг муҳими, қабул якунлари махсус дафтарга киритилиши зарур. У халқ депутатлари кенгаши томонидан қабул қилинган фуқаролар ҳамда фуқароларни қабул қилишда иштирок этган давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади.

Элёр Улуғмуродов,
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд минтақавий бўлинмаси катта мутахассиси


Киритилган вақти: 03/12/2015 18:02.   Кўрилганлиги: 488
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/fuqarolar-deputatlar-xonasida-qabul-qilinadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг