Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ФУҚАРО МУРОЖААТИГА БЕПИСАНДЛИК КЕЧИРИЛМАЙДИ

ФУҚАРО МУРОЖААТИГА БЕПИСАНДЛИК КЕЧИРИЛМАЙДИ

Вилоят ҳокимлигида ижро интизомига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

24 июль – 1 август кунлари вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат жамоатчилик назорат гуруҳлари Пахтачи туманида уйма-уй юриш тизими орқали аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар эшитилди. Натижалари 2 август куни Пахтачи туманида муҳокама этилди. Фуқаролардан тушган 7528 та мурожаат асосида кўтарилган муаммоларни бартараф этиш бўйича туман ва вилоят ташкилотлари мутасаддиларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

4  август куни Булунғур туманида ўтказилган сайёр қабулда эса аҳолидан 274 та мурожаат тушди. Бу масалалар ҳам ўша куннинг ўзида масъуллар иштирокида жойида кўриб чиқилди. Қайд этилган камчилик ва муаммоларни бажариш юзасидан топшириқлар берилди.

...Видеоселектор тарзда ўтказилган йиғилишда вилоятдаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари, Пахтачи ва Булунғур туманларининг масъул ходимлари, фаоллар ҳам қатнашди.

Пахтачида аҳоли мурожаати асосида вазифалар белгилаб берилганидан бир ҳафта ўтиб ҳам зиммасидаги мажбуриятини бажармай, ўзибўларчиликка йўл қўяётган раҳбарлар учраб турибди. Мурожаатлар ижроси бўйича ҳисоботларга ёлғон маълумот киритаётган, “тушунтириш берилди”, “ўрганиш жараёнида” деган гаплар билан ишни пайсалга солаётганлар бор. Бундай раҳбарларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди.

Пахтачидаги секторлар раҳбарлари томонидан 4009 та (54 фоиз) мурожаатга белгиланган муддат ўтганига қарамай, ечим топилмаган. Тумандаги “Сувоқова” корхонаси, туман тиббиёт бирлашмаси, газ таъминоти идораси, “Маҳалла” жамоат фонди бўлими, электр тармоқлари корхонаси, бандлик бўлими  раҳбарлари ўз ишига масъулият билан ёндошмаган.

Йиғилишда Булунғур туманидаги сайёр қабул давомида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг ижросини таъминлашга етарли даражада эътибор қаратмаётган раҳбарлар огоҳлантирилди. Берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида, сифатли таъминлаш юзасидан масъулларнинг жавобгарлиги эслатилди.

Давлат органларида ишлаётган ҳар бир раҳбар ва мутасадди ходим халқнинг бугунги ислоҳотлардан рози ёки норозилиги айнан унга боғлиқ эканини эсидан чиқармаслиги зарур, – деди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов йиғилиш якунида. – Бугунги фикрлардан ҳамма хулоса қилиши шарт. Фуқаро мурожаатига беписандлик кечирилмайди!

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:01.   Кўрилганлиги: 240
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/fuqaro-murojaatiga-bepisandlik-kechirilmaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг