
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллиги олдидан Самарқанд шаҳридаги 3-фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва 7-давлат нотариал идорасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Президентимиз раҳнамолигида аҳолига юқори сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш, жамиятда оила институтининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда жойлардаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ҳамда давлат нотариал идоралари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ ва давлат нотариал идоралари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича 2015 йилга мўлжалланган дастур асосида шу пайтга қадар беш туманда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва нотариал идоралар учун янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Отабек Тошниёзов. – Мазкур дастур асосида Самарқанд шаҳридаги 3-ФҲДЁ ва 7-давлат нотариал идораси учун замонавий бино бунёд этилди.
Умуман, бу йил вилоятимиз бўйича 11 муассасада реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ишчи-ходимлар ва аҳоли учун зарур шароитлар яратилди.
Янги бинонинг очилиш маросимида бу ерда яратилган шароит ва қулайликлар фуқароларга тезкор ва сифатли юридик хизмат кўрсатиш имконини бериши таъкидланди.
Ғ.Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.