Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ФҲДЁ АРХИВЛАРИ ЭНДИ ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛАШ ТИЗИМИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАДИ

ФҲДЁ АРХИВЛАРИ ЭНДИ ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛАШ ТИЗИМИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАДИ

Самарқанд вилояти ФҲДЁ архивига электрон архивни шакллантириш мақсадида Германиянинг машҳур MICROBOX CmbH компанияси томонидан ишлаб чиқарилган HIGH-END-V-SCANNER LIZARD қурилмаси тақдим этилди.

Ушбу махсус электрон курилма вилоятимиздаги барча ФҲДЁ органларига ўрнатилиб, унинг ёрдамида “ФҲДЁ ягона электрон архиви” тизими жорий этилади. Тизимга 2022 йил 1 январга қадар барча маълумотларни тўлиқ киритилиши белгиланган.

Эндиликда барча ФҲДЁ органларида аҳолига тезкор равишда архив маълумотномаларини тақдим этиш имконини берувчи фуқаролик ҳолати ягона электрон архиви шакллантирилади. Бу эса фуқароларимизга ФҲДЁ органларида қайд этилган далолатнома ёзувлари билан боғлиқ зарур маълумотларни муайян дақиқаларда олиш имконини беради.


Охирги ўзгариш: 16/04/2019 21:32.   Кўрилганлиги: 503
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/fhdyo-arxivlari-endi-elektron-raqamlash-tizimi-asosida-faoliyat-olib-boradi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.