Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ФЕСТИВАЛЬ КАМОЛГА ЕТДИ

ФЕСТИВАЛЬ КАМОЛГА ЕТДИ

1992 йилда “Халқ ижоди ва маданий-маърифий ишлар республика маркази” ва унинг вилоятлардаги бўлимлари ташкил қилинди. Улар томонидан мусиқа ва қўшиқчилик санъатини, ҳаваскорлик ва фольклор жамоалари фаолиятини ривожлантириш, унутилган халқ оҳангларини тиклаш мақсадида турли хил кўрик-танловлар, фестиваллар ўтказилди. 

Яна шу йили Тошкент шаҳрида “Асрларга тенгдош наволар” ва “Боқий овозлар”, Хоразм вилоятида фольклор жамоалари, аския, қизиқчи ва масхарабозларнинг, Қўқонда катта ашула, лапар ва ялла ижрочиларининг кўрик-танловлари ўтказилди.

1993 йил Бухоро, 1995 йилда Шаҳрисабз шаҳарларида республика мақомчиларининг кўрик-танловлари бўлиб ўтди. Уларда “Шашмақом”нинг унутилган ўнлаб оҳанглари жаранглади, маҳоратли ашулачи истеъдодлар кашф этилди.

1995 йил 5 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон – Ватаним маним!” қўшиқлар байрами тўғрисида”ги қарори қўшиқчилик санъатини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 27 августдаги фармони билан бундай кўрик-танлов ҳар йили август ойида ўтказиладиган бўлди ва август ойининг учинчи якшанба куни “Ўзбекистон – Ватаним маним!” қўшиқ байрами куни деб белгиланди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш ғояси ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. Мустақилликка эришганимиздан кейинги йилларда ўтказилган катта-катта анжуманлар, учрашувлар ва тантаналар бунинг яққол далилидир.

1997 йилнинг 11 мартида Вазирлар Маҳкамасининг “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президентимиз Ислом Каримов “Шарқ тароналари”I халқаро мусиқа фестивалининг очилиши тантаналарида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Фестивалъ доирасида 28-29 август кунлари Самарқанддаги “Афросиёб” меҳмонхонасининг конференция залида “Шарқ халқлари мусиқа санъатининг муштараклиги” мавзусидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Икки кун давом этган бу конференцияда турли мамлакатлардан келган 19 нафар олимнинг маърузалари тингланди.

2003 йилда “Шарқ тароналари”IV халқаро мусиқа фестивалида фонограммасиз жонли ижро этишга қарор қилинди.

2007 йилда бўлиб ўтган “Шарқ тароналари”VI халқаро мусиқа фестивали Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги тўйига уланиб кетди.

Жорий йилда фестивал ўнинчи бор ўтказилмоқда. Шу муносабат билан ушбу санъат байрамига Самарқанд шаҳрида қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Бу йилги фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган илмий-назарий конференция “Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги” мавзусига бағишланади. Бундай мавзунинг танланишига сабаб, тарихдан Шарқ халқлари маданияти ва санъати бир-бирига яқин бўлган. Шарқ олимлари томонидан мусиқа илми ҳақида кўплаб китоблар ёзилган. Устоз-шогирд анъаналарига ҳам айнан Шарқда асос солинган. Халқаро анжуманда айнан шу масалалар муҳокама қилинади, мавжуд муаммолар ўртага ташланади, уларга биргаликда ечим изланади.

Абдураҳмон Бодиров


Охирги ўзгариш: 21/08/2015 22:57.   Кўрилганлиги: 668
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/festival-kamolga-etdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг