
Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш ва сервис хизматини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этиб, ўқув-семинарнинг мақсад-моҳияти хусусида сўз юритди.
Йиғилишда таъкидландики, қишлоқ жойларида саноат, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда фермерларнинг ўрни катта. Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билган фермерлар қишлоқда ислоҳотларни амалга оширувчи етакчи кучга айланган. Шу сабаб фермерликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Шунингдек, фермерларга ўз фаолиятларини ривожлантириш, замонавий қишлоқ хўжалик технологияларини олиб кириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа мақсадларда имтиёзли кредит хизматлари хусусида, экспортни йўлга қўйиш, ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларни юритиш каби масалалар бўйича йўл-йўриқ кўрсатилди.
Семинар давомида Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган «Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатининг ривожланиши: миллий ва хорижий тажриба» номли китобнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.