
Самарқанд шаҳрида вилоят ҳудудий мева-сабзавот ярмаркаси бошланди.
Биринчи бор ўтказилаётган мазкур ярмаркада вилоятимизнинг барча туманларидан мева-сабзавот ва боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ўзлари етиштирган 50 турдан ортиқ маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи, захираловчи ва экспортчи корхоналарга намойиш этмоқда.
Ушбу ярмарканинг аҳамиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини кенгайтиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Мазкур ярмарка ишлаб чиқарувчи ва буюртмачи ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ва маҳсулот таннархи ошиб кетишининг олдини олишга ҳам қаратилган.
– Биз ўтган йили ўзимиз етиштирган 500 тоннага яқин қишлоқ хўжалик маҳсулотини Россия давлатига экспорт қилгандик, – дейди Самарқанд туманидаги «Аъзам Азамат Агро» фермер хўжалиги иш юритувчиси Раҳмат Нуриев. – Бугунги ярмаркада ҳам хўжалигимизда етиштирилган узум, нок, анор, қовун, гулкарам, саримсоқпиёз каби полиз-сабзавот маҳсулотларига қизиқиш катта бўлмоқда. Бир нечта маҳаллий қайта ишловчи ва экспортёр корхоналар билан келишувга эришдик.
Айтиш керакки, 2017 йилда вилоятимизда 670 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилиши кўзда тутилмоқда. Шундан 430 минг тоннаси қайта ишлаш, 38,5 минг тоннаси захирага ва 200 минг тоннадан ортиғи экспортга чиқарилиши режалаштирилган. Ўтказилган ярмаркада ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачилар шу каби талаб ва таклифлар борасида ҳам келишувларга эришди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.