
Самарқанд туманидаги “Аъзам-Азамат агро” кўп тармоқли фермер хўжалигида “Ўзбекистон фермерлари – дунё эътирофида” мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Президентимизнинг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал–демократик партияси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, “Ўзбекозиқ-овқатхолдинг” компанияси, солиқ, божхона, қишлоқ ва сув хўжалиги идоралари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вакиллари, соҳа эксперт-мутахассислари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.Қобилов, вилоят ҳокими ўринбосари А.Нурқулов ва бошқалар қарорда белгиланган вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар кўлами ва самарадорлигини, деҳқон ва фермерларнинг манфаатдорлигини ошириш, соҳада замонавий инновацион технологияларни кенг қўллаш имкониятларини яратишини таъкидлади.
Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан фермер хўжаликлари раҳбарларига мева-сабзавот етиштиришда илғор усул ва технологияларни қўллаш, қир-адирлардаги боғларни томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш, мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига картошка, сабзовот ва полиз экинлари экиш, иссиқхоналар ташкил этиш, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, етиштирган маҳсулотини экспорт қилиш бўйича тавсиялар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.