
Бугун Самарқанд шаҳридаги Кўксарой, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва Руҳобод майдони, Регистон ва Даҳбед кўчаларининг чорраҳаси, Шоирлар боғи, Университет хиёбони, Темир йўл вокзали, вилоят мусиқали драма театри майдонларида фавворалар сайли ўтказилди.
Эрта тонгдан Кўксарой майдонида жойлашган фавворалар атрофидаги сайил ҳам шундай шукуҳ билан бошланди. Фавворалар атрофида ташкил этилган саҳнада “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими, “Баркамол авлод” маркази аъзолари, шаҳар ва туман болалар мусиқа ва санъат мактаби, Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, бадиий жамоалар ўз чиқишлари билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашишди.
Вилоятимиздаги 50 га яқин катта-кичик фавворалар атрофи одамлар билан гавжум. Бир томонда истеъдодли ёш рассомлар фаввораларнинг гўзал аксини қоғозга муҳрлаётган бўлса, бир томонда янграётган оҳангларга жўр бўлаётган ёшлар, рақсга тушаётган болажонлар. Барча бирдек хуш кайфиятда. Худди шундай сайиллар вилоятимизнинг Паст Дарғом, Ургут, Пайариқ ва Нуробод туманларида ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.