Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ФАВВОРА – ТИНЧЛИК, ФАРОВОНЛИК ВА ГЎЗАЛЛИК РАМЗИ

ФАВВОРА – ТИНЧЛИК, ФАРОВОНЛИК ВА ГЎЗАЛЛИК РАМЗИ

Тарихчи олимларнинг ёзишича, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида фавворалар қадимдан мавжуд бўлган. Хусусан, Испания элчиси Клавиxo Соҳибқирон Амир Темурнинг “Дилкушo” бoғида бўлганида, беҳад ҳайратга тушиб, ўз таассурoтларини қуйидагича баён этган: “Пoдшoҳ сарoйида суви тепага oтилиб турган фаввoра бўлиб, унда қизил oлмалар қалқиб турарди…” 

Клавиxoнинг ажабланганича бoр. XIV-XV асрларда юртимизда урф бўлган фаввoралар ҳали Еврoпа xалқлари учун нoтаниш эди.

Дарҳақиқат, Амир Темур боғларига ишланган фаввораларга сув махсус мосламалар (сопол қувурлар)дан келиб, ҳовузларга тушиб, ўз босими билан юқорига отилиб чиққан. Масалан, Шаҳрисабзда Амир Темур қурдирган “Оқ сарой”нинг боғ ҳовлисидаги фавворага сув қувурлар ёрдамида 34 километр узоқликдаги Тахти Қорача булоғидан келтирилган.


Ўтган асрнинг ўрталарида юртимизда ҳам кўплаб фавворалар бунёд этилган. Масалан, 1947 йилда Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий театри майдонида, 1953 йилларда Хадра майдонида, 1970 йилда Навоий шаҳридаги “Фарҳод” ва “Ўзбекистон дарёлари” фавворалари қурилган. Гарчи улар соддароқ усулда бунёд этилган бўлса-да одамларга ўзгача завқ-шавқ берган.

Ҳозирги фавворалар фан-техника ютуқлари асосида бунёд этилмоқда. Кечқурунлари улар ҳаракатдаги рангли нурлар билан ёритилади. Сувнинг шовуллаши мусиқий оҳанглар билан мувофиқлаштирилган.


Фаввораларни тарҳий ечими, сув тизгинларининг сони ва отилиш шакллари ҳамда қурилмасининг ҳажмий шаклига қараб хилма-хил турларга бўлинади. Масалан, тарҳий ечими бўйича квадрат, олти ва саккиз бурчакли, доира шаклли фавворалар, сув тизгинининг сонига кўра бир ва кўп тизгинли фавворалар, сув тизгинининг отилиш шаклига кўра урчиқсимон, балиқ думи, лоланусха, доира, қўнғироқ, яримшар ва бошқа кўринишлари мавжуд. Фаввора қурилмасининг ҳажмий тузилишига қараб эса бир косалик ва кўп косалик хиллари мавжуд.

Ҳозирги вақтда фаввораларнинг тизгинли тури кўп тарқалган. Чунки уларда сувни кўзни қувонтирувчи юпқа плёнкалар тарзида, турли-туман жўшқин шаклларда отилувчи шаффоф шакл ва тизгинларни ҳосил қила олиш имконияти мавжуд. Фавворалар ландшафт композицияларининг олд элементлари кўринишида асосан парк, боғ, майдонлар, хиёбонлар, пиёдалар йўлакчаларда қурилади. У ҳайкалтарошлик асари кўринишида фазовий композицияда ёки сув қурилмаси кўринишида ишланиши мумкин.


Айни пайтда Самарқанд шаҳрида қирққа яқин турли хил фавворалар бор. Уларнинг асосийлари Университет хиёбонида, Амир Темур мақбараси ва Руҳобод меъморий мажмуалари, Ҳамид Олимжон номли вилоят драма ва мусиқали театри олдидаги майдонларда, Йўлбарслар хиёбони, Темирйўл вокзали каби жойларда ўрнатилган. Гўзал шаҳар марказида бу каби турфа рангларда товланаётган фавворалар юртимизда тинчлик-осойишталик, барқарорлик ва фаровонлик ҳукм сураётганидан далолатдир.

 

Аҳтам Ўралов, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти профессори,

Тўлқин Кушманов, катта ўқитувчи


Киритилган вақти: 22/04/2015 18:11.   Кўрилганлиги: 1205
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/favvora-tinchlik-farovonlik-va-gozallik-ramzi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг