Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ФАОЛ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ

ФАОЛ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ

“Намунали милиция таянч пункти” кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи ўтказилди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган милиция таянч пунктлари профилактика инспекторлари қатнашди.

Президентимиз раҳнамолигида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аҳоли хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда. Бунда ички ишлар идоралари, айниқса, ҳудудлар осойишталиги ва аҳоли хотиржамлигини таъминлашга хизмат қилаётган милиция таянч пунктларининг муносиб ҳиссаси бор.

Самарқанд вилоятидаги 400 дан ортиқ милиция таянч пункти ҳам аҳоли ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида самарали фаолият кўрсатмоқда. 2015 йилда вилоятдаги 365 маҳаллада жиноят қайд этилмади.

Ғолибларни аниқлашда милиция таянч пунктларининг хизмат кўрсатиш ҳудудидаги вазият, профилактика инспекторларининг маҳалла фуқаролар йиғини ва аҳоли билан ҳамкорлиги, билим ва тажрибаси, вояга етмаганлар билан ишлаш борасидаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Самарқанд шаҳар “Аэропорт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 67-милиция таянч пункти энг намунали деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ўрин Жомбой тумани Қангли маҳалласидаги 117-, учинчи ўрин Нарпай туманидаги Ноғорахона маҳалласида жойлашган 167-милиция таянч пунктларига насиб этди.

Танловда “Энг маҳоратли профилактика инспектори”, “Энг обод ва осойишта маҳалла раиси”, “Фидойи маҳалла посбони”, “Маърифатпарвар маслаҳатчи”, “Адолатли яраштириш комиссияси”, “Баркамол авлод етакчиси” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғ.Ҳасанов


Киритилган вақти: 19/01/2016 18:21.   Кўрилганлиги: 1405
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/faol-profilaktika-inspektorlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.