
Самарқанд шаҳрида "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Фуқаролар йиғинлари фаолиятига оид кўргазмалар, шунингдек, оилавий тадбиркорлар ва ҳунармандлар маҳсулотлари ярмаркаси билан бошланган танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар маслаҳатчи уч шарт бўйича маҳоратларини намойиш этишди.
Танловда маслаҳатчилар иш фаолияти, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва эришаётган ютуқлари ҳақида маълумот беришди. Соҳага оид қонун ҳужжатлари бўйича билимлари савол-жавоб тарзида синовдан ўтказилди.
Танлов якунига кўра, Жомбой тумани Тут маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоира Амирова ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.