Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Самарқанд шаҳрида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг маҳалла йўналиши бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичи ғолибларининг миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар бўйича фаолиятига доир дастурлари ҳамда улар ижроси, ўтказган тадбирлари ранг-баранглиги, долзарблиги таҳлил этилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларининг умумий савияси, нутқий маҳорати баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бош мутахассиси Фароғат Шокирова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тайлоқ тумани Равот маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Ўғилой Юлдошева иккинчи, Пайариқ тумани Баҳрин маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Айша Суюндикова ва Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуқодир Худойқуловлар учинчи ўринни эгаллади.

Учқун Жабборов


Киритилган вақти: 12/11/2015 18:14.   Кўрилганлиги: 1519
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/faol-manaviyat-targibotchilari-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.