
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш
тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров, Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари шаҳарда истиқомат қилаётган бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз ва кам таъминланган кексалар ҳолидан хабар олди. Уларга иссиқ кийим ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Президентимиз қарорида белгиланган вазифалар асосида вилоятимизда истиқомат қилаётган 460 нафар ёлғиз ва кам таъминланган кексаларнинг қишки мавсумда иссиқ кийимлар, асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида рўйхати шакллантирилган. Хайрия тадбирларига маҳаллий бюджет ва “Нуроний” жамғармаси томонидан 160 миллион сўм маблағ ажратилди.
– Байрам арафасида ҳолимиздан хабар олиб, бизларга кўмак беришганидан хурсанд бўлдик, – дейди Самарқанд шаҳридаги Боғи Темур маҳалласида яшовчи I гуруҳ ногирони Г.Кучиренко. – Берилаётган эътиборни доимо ҳис қилиб яшаймиз. Бунинг учун Президентимиз ва вилоятимиз раҳбарларидан миннатдормиз.
Хайрия тадбирларида 200 нафар ёлғиз кексаларга иссиқ кийимлар берилди. Шунингдек, 260 нафарига озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тарқатилди.
Шу каби хайрия тадбири Булунғур туманида ҳам ўтказилди. Туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими вакиллари 19 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ёлҚиз яшайдиган кексалар хонадонларига ташриф буюрди.
Раббим ҲОТАМОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.