Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

FАЛЛА ЎРИМИ МАВСУМИГА БАРЧАСИ ШАЙ

FАЛЛА ЎРИМИ МАВСУМИГА БАРЧАСИ ШАЙ

Самарқанд вилояти далаларида ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланиш арафасида. 9931 нафар ғаллакор фермерлар олдида 105 минг 730 гектар майдонда етиштирилган донни қисқа фурсатларда ўриб-йиғиб олиш ва давлатга 337 минг 67 тонна ғалла сотиш вазифаси турибди.

Бунинг учун комбайнларнинг кунлик иш унумини ошириш ва мавсумни қисқа муддатда сифатли ўтказиш мақсадида 222 та отряд шакллантирилди. Ҳар бир отрядда ўримда қатнашадиган техникаларнинг доимий созлигини таъминлаш учун кўчма таъмирлаш устахонаси, ўриш ва ташиш транспортларига ёнилғи ва мойлаш материаллари етказиб берувчи техникалар бириктирилиб, шай ҳолга келтирилди.

Донни омборларга етказиш учун 1642 та юк автомобили жалб этилади. Ўрим-йиғимни сифатли ўтказиш учун “Кейс”, “Нью Холланд”, “Класс” ва бу йилги мавсумни таъминлашда илк бор “Вектор” комбайнларидан иборат 333 та техникадан фойдаланилади.

– Вилоятда бу йил 20 383 гектарда ғалланинг “Туркистон”, “Яксарт”, “Fозғон”, “Арпа” ва бошқа эртапишар, 66 191 гектар майдонда “Жасмина”, “Андижон-2”, “Гром”, “Грация”, “Юка” каби ўртапишар, 19 156 гектарда “Краснодар-99”, “Табор” ҳамда “Таня” каби кечпишар навлари экилди, – дейди вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг ғаллачилик бўйича бош мутахассиси Акбар Норқўзиев. – Етиштирилган ҳосилнинг бир қисми келгуси йил уруғлиги учун сақланса, қолган қисми қайта ишлаш корхоналарига жўнатилади.

Дон қабул қилиш шохобчаларида ҳам мавжуд тош-тарози, қуритиш майдонлари донни қабул қилиш ва қуритиш учун ҳозирлаб қўйилди.

Мавсумда ишчи-механизаторларнинг вақтида дам олиши ва овқатланиши учун зарур шароит яратилмоқда. Фермер хўжаликлари аъзолари дала четларини ўт-ўлан ва хас-хашакдан тозалаб, техника далага кириши учун тайёр ҳолга келтириш билан бирга, ёнғин хавфсизлиги хизмати ёрдамида ғаллазорларни ёнғиндан асраш чораларини кўрмоқда.

 

Ў.Худойбердиев.


Охирги ўзгариш: 09/06/2018 14:48.   Кўрилганлиги: 127
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/falla-orimi-mavsumiga-barchasi-shay

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг