
Янги боғларда 572 киши учун иш ўрни яратилди.
Ернинг ҳар қаричидан оқилона фойдаланиш, сув ресурсларини тежамкорлик билан ишлатиш, аҳолининг мева маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, етиштирилган ҳосилни қайта ишлаш, экспорт ҳажмини ошириш мақсадида Самарқанд вилоятининг 6 та туманида 618,5 гектар майдонда 16 та лойиҳа доирасида интенсив боғлар ташкил этилди.
Боғ юмушларига 572 киши жалб этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун 24 миллиард 880 миллион сўм сарфланди.
Ушбу лойиҳага кўра, Иштихон туманида 10 гектар майдонда 7 та хўжалик ташкил этилди. Боғ яратиш юмушларига 250 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, 40 нафар ишчи-хизматчи иш билан таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.