
Паст Дарғом туманидаги Турон маҳалласида хайрли тадбир ўтказилди. Уч нафар боланинг хатна тўйи маҳаллада истиқомат қилувчи тадбиркорлар кўмагида ўтказилди.
- Тадбиркорларнинг хайрли ишга қўл уриши яхши анъана тусига кириб бормоқда, - дейди маҳалла фаолларидан Зоир Назаров. – Бу халқимизнинг азалий қадриятларига муносиб бўлиши баробарида, инсонларни бир-бирига яқинлаштиради, одамлар онгида эзгулик тушунчаларининг қадрланишига олиб келади.
Тадбиркорлар А.Абдураҳимов, З.Бозорова, О.Орзиевлар тўйни бош бўлиб ўтказишди.Улардан ўрнак олган Ш.Бўриев, А.Эшнаев, А.Хушвақтов, С.Расуловлар тўй болалар ҳисобига Халқ банкининг узоқ муддатли жамғариб бориладиган болалар фонди ҳисобига бир марталик пул маблағларини ўтказиб беришди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.