
Самарқанд шаҳрида “Istiqbol poligraf” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.
“Press print group” бирлашмаси тармоғи сифатида иш бошлаган корхонада асосан трикотаж ва иккиламчи қоғоздан маҳсулот тайёрлаш йўлга қўйилди. Бунинг учун корхона цехларига хориждан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди ва дастлабки босқичда етмишта иш ўрни яратилди.
– Давлатимиз томонидан берилаётган имтиёз ва қулайликлар қисқа фурсатда иш бошлашимизга имконият яратди, – дейди жамият раҳбари Амур Ким. – Иккиламчи қоғоздан маҳсулот ишлаб чиқариш учун “Ўзбек лизинг интернешнл А.О.” компанияси ёрдамида Хитойдан 65 минг доллар эвазига замонавий технология харид қилган бўлсак, “Ипотека банк”нинг 400 миллион сўмлик кредити сўнгги русумдаги тикув жиҳозлари олишимизга асқотди. Трикотаж маҳсулотларини асосан хорижга экспорт қилиш мўлжалланган.
Ҳозирда корхонада бир кеча-кундузда 1,5 тонна иккиламчи қоғоз қайта ишланиб, 1500 дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган бўлса, йил охиригача қувватни икки баробар ошириш ва қўшимча саксон иш ўрни яратиш режалаштирилган.
А.Исроилов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.