Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭЪТИРОФНИНГ МАСЪУЛИЯТИ

ЭЪТИРОФНИНГ МАСЪУЛИЯТИ

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмасида ўтган навбатдаги давра суҳбати Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан давлатимиз раҳбари йўллаган табрикдан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланди.

Соҳа ходимлари, экспертлар иштирок этган тадбирни институт ҳудудий бўлинмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Ф.Раҳматов олиб борди.

Таъкидландики, мамлакатимизда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида аниқ, тизимли ишлар олиб борилмоқда. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари фаолияти, уларда меҳнат қилаётган ходимлар малакасига эътибор кучайтирилиб, иш самарадорлиги оширилмоқда.

– Кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли жамиятда оммавий ахборот воситалари роли, унинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётда ўрни ортиб бормоқда, – дейди «Самарқанд» газетаси муҳаррири Ҳаким Жўраев. –  Давлатимиз раҳбарининг касб байрами муносабати билан йўллаган табригида ҳам бу алоҳида эътироф этилди.

Шу билан бирга, юртимизда кечаётган ўзгариш ва янгиланишларни миллий ва халқаро даражада кенг жамоатчиликка етказиш, холис ва ҳаққоний ахборот тарқатиш борасида олдимизда турган вазифалар, эътибор қаратишимиз лозим бўлган жиҳатлар ҳам белгилаб берилди. Бу эса келгуси фаолиятимизда дастуриламал бўлмоғи керак.

Давра суҳбати давомида, шунингдек, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмаси гуруҳ раҳбари А.Павленконинг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида берилган аналитик ва танқидий материаллар таҳлили, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ф.Тошевнинг жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари иштироки самарадорлигини ошириш тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Бундан ташқари, ҳудудий электрон ва босма оммавий ахборот воситалари фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг ечими йўллари муҳокама қилинди.


Киритилган вақти: 24/07/2015 17:45.   Кўрилганлиги: 1454
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/etirofning-masuliyati

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.