
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган байрам табригида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳудуддаги оммавий ахборот воситалари масъул ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Н.Эшқобилов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини оширмоқда.
Тадбирда 2016 йилнинг биринчи ярмида вилоят, шаҳар ва туман босма нашрларида чоп этилган таҳлилий ҳамда танқидий мақолалар таҳлили, жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ иштироки самарадорлигини янада ошириш, ҳудудий ОАВ фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.