
таълимни, илмий изланишларни замон талаблари даражасида таъминлашнинг муҳим омили
Самарқанд давлат университетининг ядро физикаси кафедраси мудири, доцент Шаймонқул Хушмуродов мамлакатимиз олий таълим даргоҳлари профессор-ўқитувчилари ўртасида ўтказилган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» республика танлови ғолиби деб топилди.
Бунга домла бошқараётган кафедранинг МАГАТЭ халқаро агентлиги томонидан эълон қилинган «Амалий ядро физикаси ва физик экология соҳасида замонавий етук мутахассислар тайёрлаш» мавзуидаги халқаро танловда муваффақиятли қатнашиб, грантни қўлга киритгани бош омил бўлди, десак адашмаймиз.
Ушбу замонавий қурилмалар ядро физикаси, физикавий экология йўналишларида таҳсил олаётган бакалавр йўналишидаги талабалар, магистрларимиз учун 50 дан зиёд лаборатория ишлари услубий қўлланмаларини яратиш, жаҳоннинг етакчи олийгоҳлари мутахассислари билан рақобатлаша оладиган кадрлар тайёрлаш имконини берди. Шунингдек, кафедранинг ёш изланувчилари, илмий ходимлари Россиянинг бирлашган ядро тадқиқотлари институти, Англиянинг Суррей университети, Хорватиянинг Загреб университети, Финляндиянинг Юваскула илмий марказларидаги биология, радиацион ҳимояланиш, дозиметрия асослари лабораторияларида малака оширди.
Абдуғофур ШЕРХОЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.