Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК – ИНСОНИЙ БУРЧ

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК – ИНСОНИЙ БУРЧ

Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.


9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.
8 май куни вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрида яшаб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Погребова София, Раҳмонова Анна, Молошников Исак ва Жабборов Очил бобо хонадонларига ташриф буюриб, муҳтарам Президентимиз томонидан шахсан уларга йўлланган табрикномани ўқиб эшиттиришди ҳамда бир марталик пул мукофоти, байрам совғаларини тантанали равишда топширишди.


Киритилган вақти: 09/05/2019 09:07.   Кўрилганлиги: 478
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/etibor-va-gamxorlik-insoniy-burch

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.