
Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, жаноб Мехмет Суреййа Эр бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳрига келди.
Ташриф доирасида меҳмонлар Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов билан учрашди.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашув давомида кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик алоқалари кенг йўлга қўйилганлиги таъкидланди. Вилоятга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, қурилиш, меҳмонхоналар фаолиятини жаҳон андазалари даражасига чиқаришда ўзаро тажриба алмашиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, учрашувда келгусида Самарқанд ва Туркиянинг қатор шаҳарлари билан таълим, зиёрат туризми, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Бахтиёр МУСТАНОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.