Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ САМАРҚАНДДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИРЛАНАЁТГАН ЁШЛАР МАРКАЗИНИ КЎРИШДАН БОШЛАДИ

ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ САМАРҚАНДДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИРЛАНАЁТГАН ЁШЛАР МАРКАЗИНИ КЎРИШДАН БОШЛАДИ

Вилоят ҳокими Ёшлар марказида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди ва зарур тавсияларни берди.

    Жумладан, марказ ёшларнинг эмин-эркин кириб-чиқишлари учун қулай бўлиши, бу ерда ёшлар ўзларини эркин ҳис қилиши учун барча шарт-шароит яратилиши лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Ипак йўли” туризм халқаро университетида ташкил этилган қабул жараёни билан танишди ва ушбу муассасада яқин келажакда халқаро даражада таълим бериш учун нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Э.Турдимов Самарқанд давлат университети педагогика факультетида олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят бўлимининг янги биносини қуриш учун мўлжалланган ҳудуд билан ҳам танишди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:20.   Кўрилганлиги: 658
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/erkinjon-turdimov-samarqanddagi-faoliyatini-tamirlanayotgan-yoshlar-markazini-korishdan-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг