Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ ГУРУҲ НАЗОРАТЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ ГУРУҲ НАЗОРАТЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Самарқанд давлат университети академик лицейида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов олий таълим муассасалари учун ўтказиладиган тест синовларига бириктирилган масъул ходимлар билан учрашди.

Ҳоким тест синовларининг шаффоф ва адолатли ўтиши учун имтиҳонга масъул бўлган ҳар бир киши виждонан ва масъулият билан ёндашиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига коррупцион тизимнинг келиб чиқишига йўл қўймаслик ҳамда унинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

Тадбирдан сўнг гуруҳ назоратчилари ўзлари бириктирилган хоналар билан танишиб, тест синовларида қайси кунлари иштирок этиши ҳақида маълумот олди.

***

1 августдан 10 августга қадар ўтказиладиган тест синовларида иштирок этувчи абитуриентларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари учун Самарқанд медицина институти клиникаси ва Сиёб тиббиёт коллежида кутиш жойи тайёрланмоқда.

Ота-оналар СамМИ клиникаси ҳовлисидаги иккита ва Сиёб тиббиёт коллежи дала майдонидаги битта монитордан имтиҳон жараёнини онлайн – тўғридан тўғри кузатиб боради.

***

Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойишига кўра, жорий йилнинг 1-10 август кунлари соат 06:00 дан 20:00 гача Самарқанд шаҳри Рудакий кўчасининг Бўстонсарой кўчаси туташмасигача бўлган қисми ҳамда Рудакий кўчасининг Даҳбед кўчаси туташмасигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Тест синовларига келганлар автоуловларини Бўстонсарой кўчасидаги СамМИ клиникасининг ён томонидаги майдонда қўйишлари мумкин.

***

Ота-оналар энди фарзанди ортидан тест ўтказиладиган (бошқа вилоят) жойга қайтиб келмаслиги ҳам га ҳожат қолмади. Чунки test2018.uz сайтидан Самарқанд шаҳридаги ҳамда республикамизнинг барча вилоятларидаги тест жараёнларини онлайн тарзда кузатиб бориш имконияти яратилди.

 

Абдужаббор Пўлатов.


Киритилган вақти: 31/07/2018 20:05.   Кўрилганлиги: 325
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/erkinjon-turdimov-guruh-nazoratchilari-bilan-uchrashdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг