Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Эркинжон Турдимов Душанбеда биринчи Ўзбекистон - Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форумида иштирок этди

Эркинжон Турдимов Душанбеда биринчи Ўзбекистон - Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форумида иштирок этди

Бугун, 9 июнь куни Бохтар шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига ташрифи арафасида биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форум бўлиб ўтди.

Тадбирда Тожикистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов, икки мамлакат вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, Савдо-саноат палаталари, чегарадош вилоятлари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг турли ҳудудларидан келган 300 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.

Таъкидландики, географик жиҳатдан яқинлиги ва логистиканинг қулайлиги ҳар икки давлатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро савдони ривожлантириш учун мисли кўрилмаган қулай шарт-шароитлар яратади.

Форум давомида икки мамлакат ҳудудлари ва тегишли идоралар раҳбарлари сўзга чиқиб, инвестициявий ҳамкорликнинг имкониятлари, шунингдек, автомобиль саноати, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва электротехника саноати, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда янги саноат кооперацияси лойиҳаларини биргаликда рўёбга чиқариш юзасидан аниқ таклифларнинг тақдимотини ўтказди.

Шунингдек, тадбир доирасида “B2G” ва “B2B” шаклида иштирокчиларнинг манзилли учрашувлари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Форум якунлари бўйича Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, автомобиль, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқариш, интенсив боғлар, иссиқхона комплекслари, қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича битимлар, шунингдек, бир қатор савдо шартномалари имзоланди. Имзоланган ҳужжатларнинг умумий суммаси 730 миллион долларни ташкил этди.


Киритилган вақти: 09/06/2021 17:04.   Кўрилганлиги: 93
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/erkinjon-turdimov-dushanbeda-birinchi-ozbekiston-tojikiston-hududlararo-investitsiyaviy-forumida-ishtirok-etdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.