
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!
Сизда инвестицион бизнес лойиҳалар мавжудми? Вилоятдаги эркин иқтисодий зоналари лойиҳа ва бизнесингизни амалга ошириш учун энг қулай имконият.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ эркин иқтисодий зона иштирокчилари:
ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар;
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.
Қуйида вилоятимиздаги кичик саноат зоналаридаги бўш ер майдонлари ҳақида маълумот берамиз:
Каттақўрғон шаҳрида 2,6 гектар, Оқдарё туманида 45,5 гектар, Нарпай туманида 10,3 гектар, Булунғур туманида 0,8 гектар, Қўшработ туманида 2,9 гектар, Нуробод туманида 1,6 гектар, Пахтачи туманида 5,1 гектар ва Пастдарғом туманида 0,9 гектар бўш ер майдони мавжуд.
Эркин иқтисодий зоналарда инвестицион лойиҳаларингизни амалга оширмоқчи бўлсангиз вилоят ҳокимлигининг инвестиция бошқармасига ёки эркин иқтисодий зоналар дирекциясига (98-573-77-61) мурожаат қилинг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.