Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ерга бўлган ҳуқуқлар бекор қилиниши ёки ер олиб қўйилиши мумкинми?

Ерга бўлган ҳуқуқлар бекор қилиниши ёки ер олиб қўйилиши мумкинми?

Ерга бўлган ҳуқуқлар қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;

2) ер участкаси берилган муддат тугаганда;

3) юридик шахс тугатилганда;

4) ерларни ижарага олиш шартномаси бекор қилинганда ёки бекор бўлганда;

5) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;

6) қишлоқ хўжалиги учун берилган ердан оқилона фойдаланилмаганда (ҳосилдорлик даражасининг уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлиши);

7) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан  фойдаланилган тақдирда;

8) ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда;

9) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ердан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун бериб қўйилган ер участкасидан уч йил мобайнида фойдаланилмаганида;

10) аукцион орқали сотиб олинганда ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида.

11) давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун.

1-10 бандларда кўрсатилган ҳолатларда ерни олиб қўйиш ваколатли органларнинг  асословчи ҳужжатларига асосланган тақдимномасига асосан ҳокимлар қарорига асосан амалга оширилади.

Ерни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлар ҳокимликлар томонидан фақат қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:

- мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

- халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

- фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

- автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

- аҳоли пунктлари бош режаларини бажариш, шунингдек, қонунлар ва Президент қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Бунда олиб қўйилган ерда жойлашган объект кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарар тўлиқ қопланганидан кейин бузилиши мумкин.

Ерни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳақидаги қарор қабул қилинганда туман (шаҳар) ҳокимликлари ер эгаларини ер олиб қўйилишидан камида 6 ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Ер олиб қўйиш ҳақидаги қарор қабул қилингандан кейин қарорда кўрсатилган ерда жойлашган кўчмас мулк объектлари бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.

Ерни олиб қўйиш ҳақидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


Охирги ўзгариш: 11/07/2019 12:41.   Кўрилганлиги: 170
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/erga-bolgan-huquqlar-bekor-qilinishi-yoki-er-olib-qoyilishi-mumkinmi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг