Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой мобайнида рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилмаслик фуқароларга энг кам иш ҳақининг 202730,00 сўмдан 608190,00 сўмгача, мансабдор шахсларга эса - 608190,00 сўмдан 1013650,00 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ерга бўлган қуйидаги ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:
- якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон хўжалиги, жамоа боғдорчилиги ва узумчилик жўжалигини юритиш учун, шунингдек, бошқа ҳолларда берилган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
- қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш ва бошқа мақсадлар учун берилган ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
- қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланиш муддатлари кўрсатилмай берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
- қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланишнинг муайян муддати белгилаб берилган ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи;
- хусусийлаштирилган ёки сотиб олинган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи;
- ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи.
Ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали (https://my.gov.uz/uz) орқали кадастр органларига мурожаат қилиш лозим.
Давлат хизматлари марказлари манзиллари ҳақидаги маълумотни http://advice.uz/#/category/72/139 веб-ҳаволадан билишингиз мумкин.
Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали кадастр органларига мурожаат қилиш учун эса https://my.gov.uz/uz веб-ҳаволага мурожаат қилиш зарур.
Ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги батафсил маълумотни https://ygk.uz/uz/node/161 веб-ҳаволага мурожаат орқали билиб олишингиз мумкин.
Ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиш ариза берилган пайтдан бошлаб икки кунда бепул амалга оширилади.