
Вилоят Матбуот уйида вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан
2015 йил 7 октябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини
амалга ошириш учун танлов асосида
ер участкалари бериш тартиботларини
ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори талаблари ва ижроси тушунтирилди.
Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиғи Равшан Ҳотамов сўз юритди.
Таъкидландики, эндиликда тадбиркорларга ер танлов асосида берилади. Ушбу ер участкалари рўйхатини шакллантириш вилоятлар ҳокимлиги томонидан, ер участкаларининг рўйхати шаклида, улардан фойдаланишнинг мақсади, майдони ва жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ҳар йили 15 январгача ва 15 июлгача тақдим этиладиган туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг таклифлари асосида амалга оширилади. Маҳаллий ҳокимликларга эса архитектура ва қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри ҳамда бошқа тегишли ташкилотларнинг таклифлари тақдим этилади.
2016 йилда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан тегишли ташкилотлар маълумот ва таклифлари асосида рўйхат шакллантирилиб, 507 та ер участкалари танловга қўйилди. Июнь ойида танлов савдолари ўтказилиб, 187 та участка бўйича ғолиблар аниқланди. Бир қатор участкаларга талабгор тадбиркорлар фақат биттадан бўлганлиги сабабли қоидага мувофиқ уларнинг таклифлари очилмади.
Анвар Мустафоқулов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.