
Вилоятдаги бир қатор муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 24 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.
Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда ўтказилган тадбирда иштирок этган Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Раббимова, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов миллий армиямизни шакллантириш ва ривожлантириш борасида босқичма-босқич амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди.
Тадбир иштирокчилари учун концерт дастури намойиш этилди. Жанговар тайёргарлик машғулотлари, маънавий-маърифий тадбирларда юксак натижаларга эришган ҳарбий хизматчиларга республика касаба уюшмалари федерациясининг байрам совғалари топширилди.
Абдуғофур Бахтиёров.
* * *
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейда бўлиб ўтган байрам тадбири ҳам Ватан ҳимоячилари кунига бағишланди.
Тадбир давомида лицей ўқувчилари Ватанимиз посбонлари шарафланган шеърлардан ўқишди, алп йигитларимизни улуғловчи куй-қўшиқлар янгради, спорт мусобақалари ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар кечани кеча, кундузни кундуз демасдан Ватанимиз сарҳадлари ҳимоясида турган, мусаффо осмонимизга гард юқтирмай қўриқлаётган ҳарбийларга миннатдорлик изҳор этдилар.
Ирода Облоқулова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.