Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Эпидемияга қарши кураш вилоят фавқулотда комиссиясининг қарори билан:

Эпидемияга қарши кураш вилоят фавқулотда комиссиясининг қарори билан:

“ҚИЗИЛ” ҳудудлар тоифасига
Самарқанд шаҳри, Ургут, Оқдарё, Тойлоқ, Самарқанд, Пастдарғом ва Пайариқ туманлари

“САРИҚ” ҳудудлар тоифасига
Жомбой ва Иштихон туманлари;

“ЯШИЛ” ҳудудлар тоифасига:
Қаттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Нарпай, Қўшработ, Нуробод, Булунғур ва Пахтачи туманлари киритилди.

Ҳозирдан бошлаб, “ҚИЗИЛ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилади.
1. Соат эрталабги 07:00дан 10:00гача ва 17:00дан 20:00гача стикерсиз автотранспорт воситаларига, мототранспорт (скутер) ва велосипед ҳаракатига рухсат берилади. Бунда: автотранспорт воситаси салонида 2 кишидан ортиқ одам бўлмасилиги, машина салонидаги иккинчи шахс унинг оила аъзоси ёки касбдоши бўлиши мақсадга мувофиқ. Шунда ҳам фуқароларнинг иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун аниқ бир йўналишда ҳаракатланишига рухсат берилади.
2. Автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш;
3. Объектларда қурилиш, реконструкция килиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
4. Жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
5. Пойабзал таъмирлаш устахоналари;
6. Тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти (етказиб бериш ва олиб кетиш учун);
7. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари фаолияти;
8. Тикувчилик ва бичувчилик цехлари фаолияти;
9. Етказиб бериш хизмати;
10. Озиқ-овқат савдо дўконлари фаолияти;
11. Қурилиш материаллари бозорлари фаолияти; ҳунарманд ва усталарнинг, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолияти;
12. Уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти;
13. Тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари) фаолияти;
14. Кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти;
15. Нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари фаолияти;
16. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш; чорвачилик, терини кайта ишлаш корхоналари фаолияти;
17. Кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш;
18. Мулкчилик шаклидан қатъий назар тиббиёт муассасалари фаолияти;
19. Якка тартибдаги ҳунармандчилик;
20. Автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
21. Электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
22. Ижара ва лизинг хизматлари;
23. Бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;
24. Риэлторлик фаолияти;
25. Реклама ва маркетинг фаолиятига рухсат берилмоқда.

“САРИҚ” ҳудудларга “ҚИЗИЛ” ҳудудларга қўшимча равишда яна 10 та фаолият турига рухсат берилган, жумладан:
1. Автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;
2. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти;
3. Йўналишсиз таксида йўловчи ташиш: Бунда йўловчи ташиш учун авто транспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлганда шунингдек, йўловчилар автотранспорт воситаси салонининг орқа ўриндиғига ўтказилганда фақат ўз ҳудудида ҳаракатланишига рухсат берилади.
4. Сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти. Сартарошхона ва гўзаллик салонлари – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки 2 та оддий ниқоб), юзини тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қолқобдан фойдаланган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлашга рухсат берилади.
5. Хусусий бандлик агентликлари фаолияти
6. Меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш
7. Парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади
8. Автомототранспорт воситалари ҳадовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса сантария талабларига риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим)
9. Давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолиятига рухса берилади.
10. Автотранспорт воситалари (стикерсиз), мототранспорт (скутер) ва велосипед ҳаракати 06:00-22:00 оралиғида рухсат берилмоқда.

“ЯШИЛ” ҳудудларга “САРИҚ” ҳудудларга қўшимча равишда яна 8 та фаолият турига рухсат берилди. Жумладан:
1. Очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда)
2. Компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари
3. Музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда)
4. Ветеринария хизматлари
5. Биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти
6. Санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари (хостеллар бундан мустасно). Бунда: санаторийлар, пансионатлар, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситаларида фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади.
7. Спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти
8. Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш. Бунда: оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.


Киритилган вақти: 01/06/2020 21:55.   Кўрилганлиги: 246
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/epidemiyaga-qarshi-kurash-viloyat-favqulotda-komissiyasining-qarori-bilan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.