Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭПЧИЛ, ҲУШЁР ВА ЖАСУР ЁШЛАР

ЭПЧИЛ, ҲУШЁР ВА ЖАСУР ЁШЛАР

Самарқанд шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларидан иборат “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасидаги мусобақаларнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фавқулодда вазиятларда фуқаролар ҳаракатини тартибга солиш борасидаги назарий ва амалий кўникма ҳосил қилиш, жисмоний ва руҳий чиниқтириш мақсадида ташкил этилган мусобақада ўндан зиёд жамоалар ўзаро беллашишди.

Мусобақа шартларига кўра, жамоалар фавқулодда вазиятлар ва уларда ҳаракат қилиш тартиби юзасидан савол-жавоб, фуқаро муҳофазаси ва жабрланувчига тез тиббий ёрдам кўрсатиш, дарёдан арқон ёрдамида ўтиш, қутқарув анжомларидан фойдаланиш сингари бир қатор мураккаб вазифаларни бажаришди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Ургут тиббиёт коллежининг “Амир Темур ворислари” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд автомобилсозлик коллежининг “Халоскорлар” жамоаси иккинчи ҳамда Каттақўрғон тиббиёт коллежининг “Амир Темур авлодлари” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб жамоа мусобақанинг Республика босқичида иштирок этади.

Асқар Баротов


Охирги ўзгариш: 05/05/2016 20:35.   Кўрилганлиги: 1419
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/epchil-hushyor-va-jasur-yoshlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.