Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Энг яхши веб-сайт” танловининг натижалари

“Энг яхши веб-сайт” танловининг натижалари

2015 йил 14 декабрдаги вилоят ҳокимлиги Аппарат йиғилишидаги топшириққа биноан, ҳокимликлар ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, шунингдек, веб-сайт юритаётган ихтиёрий субъектлар ўртасида “Энг яхши веб-сайт” танлови ташкил этилди. 

Танлов тўғрисида вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида, шунингдек, вилоят телевидениелари ҳамда газеталарида эълон берилди.

Танлов ўтказилиши муносабати билан ишчи гуруҳи тузилди ва танлов низоми қабул қилинди.

Веб-сайтлар 100 баллик саволнома асосида баҳоланди. Саволлар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб тузиб чиқилди.

Шунингдек, баҳолашда сайтларнинг фойдаланишда қулай ва бежиримлиги, вилоят ҳаётини тезкор ва холис ёритишдаги иштироки, маълумотларга бойлиги ҳам инобатга олинди.

Танловда жами 70 га яқин корхона-ташкилотлар иштирок этди. Уларнинг 54 таси давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланади.

Танлов эълон қилингандан сўнг деярли барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг веб-сайтлари янги дизайнда ясалди ва маълумотлар билан тўлдирилмоқда.

Вилоятдаги корхона-ташкилотларга эса ТАТУ Самарқанд филиали ўқитувчилари, магистр ва талабалари бириктирилди.

Ишчи гуруҳи хулосасига кўра, вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг веб-сайти 97 балл билан баҳоланди.

Вилоят Статистика бошқармасининг веб-сайти 94 балл тўплади.


“Самарқандавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти сайти 84 балл жамғарди.

Шунингдек, вилоят Адлия бошқармасининг веб-сайти 81 балл, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг сайти 80 балл, вилоят Архив иши бошқармасининг сайти 76 балл, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг расмий веб-сайти 74 балл билан юқори ўринларни банд этди.

“Энг яхши веб-сайт” танловида вилоятнинг Оқдарё, Булунғур, Самарқанд, Жомбой тумани ҳокимликлари қониқарсиз баҳоланди.

Вақтинча ишламаётганлиги сабабли Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вилоят бошқармаси, "Марказгазтаъминот" унитар корхонаси, “Ўзагросуғурта”нинг вилоят дирекцияси, "Ўзбекинвест" суғурта компанияси вилоят бўлими веб-сайтларига балл берилмади.

Вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази, Республика Мол-хомашё биржаси Самарқанд филиали, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Зарафшон" ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси каби давлат бошқаруви органлари ҳалигача ўз расмий веб-сайтларига эга эмас.

 

Шундай қилиб, эълон қилинган “Энг яхши веб-сайт” танлови ғолиблари:

Танловда ихтиёрий иштирок этган “Имом Бухорий” халқаро маркази ва “Самавто” қўшма корхонасининг веб-сайтларига тўртинчи ва бешинчи ўринлар берилди;

 “Самарқандавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти веб-сайти - учинчи ўрин;

вилоят Статистика бошқармасининг веб-сайти - иккинчи ўрин;

вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг веб-сайти биринчи ўрин билан баҳоланди.


Самарқанд вилоятидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг расмий веб-сайтларини баҳолаш натижалари (PDF форматда, 211 Кб)


Охирги ўзгариш: 05/04/2016 21:58.   Кўрилганлиги: 1672
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/eng-yaxshi-veb-sayt-tanlovining-natijalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.