
14 февраль – “Халқаро китоб совға қилиш куни” муносабати билан “Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида шу номдаги акция ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчилар мажмуада яратилган имкониятлар, дарслик ва бадиий адабиётлар, маълумотлар базаси, электрон ресурслар ҳақида маълумотга эга бўлди.
Арзонлаштирилган ўн мингдан ортиқ бадиий ҳамда маърифий асарлар қўйилган расталар одамлар билан гавжум бўлди. Унда вилоятимиз ва Самарқанд шаҳридаги бир қатор корхона-ташкилот, таълим муассасаларининг раҳбар ва ходимлари китоб дўконидан бадиий адабиётлар харид қилиб, кам таъминланган оилалар фарзандларига, ўқувчилар ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига улашишди.
Китоб совға қилишни хоҳлаган фуқаролар кам таъминланган оилалар, мактаблар ва Меҳрибонлик уйида ҳам бўлишди. Хусусан, Самарқанд давлат университети талабаси Азиза Самарова стипендиясидан 100 минг сўм орттириб, Самарқанд шаҳридаги 1 ва 10-сон Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 32 нафар болага китоблар совға қилди.
Шу куни мажмуада сана муносабати билан ўқувчи-ёшлар учун қизиқарли викторина ҳам ташкил этилди. Болалар адабиёт оламига саёҳат қилди. Ўқувчиларнинг китоб ҳақидаги шеър ва бадиий чиқишлари тадбирга янада файз киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.