
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-медотик маркази томонидан ташкил этилган “Энг яхши маданият ва истироҳат боғи” кўрик-танловининг мамлакат босқичида Паст Дарғом туманидаги “Ёшлар” истироҳат боғи 1-ўринга муносиб деб топилди.
– Туманнинг Жума масканида жойлашган истироҳат боғимиз салкам беш гектардан иборат бўлиб, ҳудудининг қарийб ярми яшил майсазор ҳамда мингдан зиёд япон сафораси, қрим қарағайи, каштан, арча каби манзарали дарахтлардан иборат, – дейди “Ёшлар” истироҳат боғи директори Шуҳрат Қўчқоров. – Бундан беш йил олдин атиги учта аттракцион бор эди. Ҳозир эса уларнинг сони 22 тага етган. Шунингдек боғда сузиш ҳавзаси, ҳайвонот боғи, павильон, ошхона ва истироҳат боғининг хушманзара ҳудудида кексалар чойхонаси бор.
Келгусида ушбу маданият ва истироҳот боғида болалар учун ўзига хос дизайнга эга мусиқали фаввора ҳамда турли рангли чироқлар ўрнатиш режалаштирилган.
Анвар Мустафоқулов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.