Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭНГ ЯХШИ ИЖОДКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

ЭНГ ЯХШИ ИЖОДКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Самарқандда “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, матбуот ва ахборот, маданият бошқармалари, Ўзбекистон ёзувчилар, журналистлар, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмалари вилоят бўлимлари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Тошпўлат Тугалов тадбир қатнашчиларини табриклаб, Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган бу йилги танлов “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилаётганини таъкидлади.

Танловнинг вилоят босқичига самарқандлик ижодкорлар 250 дан ортиқ ижодий ишлари билан иштирок этди.

Танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

 

Адиба Орзиқулова.

 

“ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” ТАНЛОВИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ

 

“Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинациясида

 

1-ўрин. Яхшигул Хидирова – (“Киприкдаги инжу” шеърий тўплами учун).

2-ўрин. Баҳодир Раҳмонов – (“Саодати дўстй” тўплами учун).

3-ўрин. Ситора Одилова – (“Томчидаги қуёшим” шеърий тўплами учун).

 

“Босма ОАВ ходимларининг мақолалари” номинациясида

 

1-ўрин. Ёрмамат Рустамов – “Самаркандский вестник” газетаси мухбири.

Вилоятимизда амалга оширилаётган янгиланишлар, бунёдкорлик ва аҳоли турмуш тарзини тарғиб қилувчи мақолалари учун.

 

2-ўрин. Гулчеҳра Усмонова – “Иштихон овози” газетаси муҳаррири.

Тумандаги ўзгаришлар, фахрийлар ҳаёти, шукроналик туйғуларини тарғиб этган мақоллари учун.

 

3-ўрин. Жамшид Носиров – “Каттақўрғон тонги” газетаси мухбири.

Шаҳар қиёфасининг янгиланганлиги, одамларнинг ҳаётдан розилиги, кексаларнинг ёшларга ибрати ёритилган мақолалари учун.

 

“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” номинациясида

 

1-ўрин. Дилдора Бойниёзова – Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси мухбири.

“Олтин ҳалқа”, “Менинг маҳаллам” кўрсатувлари ва “Саломатлик” ток-шоуси учун.

 

2-ўрин. Чорибек Турдиев – Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси техник назоратчиси.

“Ватан!”, “Юртимда баҳор”, “Муҳаббатнома” роликлари учун.

 

3-ўрин. Равшан Якубов – Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси радио бўйича овоз оператори.

“Самарқанд садоси”, “Fазал соғинчи”, “Тафаккур дурдоналари”, “Ижод завқи” каби эшиттиришларини тайёрлашдаги операторлик иши учун.

 

“Тасвирий санъат, фото ва дизайн” номинациясида

1-ўрин. Ольга Давиденко – “BUD GROUP” МЧЖ дизайнери.

Муҳим сана ва байрамларга чорловчи паннолардаги дизайнерлик ишлари учун.

 

2-ўрин. Абдумалик Худойбердиев – “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Ургут туман бўлими дизайнери.

Туман ҳаёти билан боғлиқ реклама баннерларидаги дизайнерлик ишлари учун.

 

3-ўрин. Акрам Фозилов – “USSO design” МЧЖ дизайнери.

Самарқанд шаҳри кўчаларидаги реклама панно ва баннерларидаги дизайнерлик иши учун.

 

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 18:57.   Кўрилганлиги: 106
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/eng-yaxshi-ijodkorlar-taqdirlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг