Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Тошкент шаҳрида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишлаб ташкил этилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган танлов ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари, кино санъати асарлари каби номинациялар бўйича ўтказилди.
Унда иштирокчилар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида мамлакатимизни ҳар томонлама обод қилиш, унинг иқтисодий қудратини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани, пандемия шароитида ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар изчил давом этаётганини ҳаётий мисоллар ва илмий асосланган таҳлиллар асосида холис ва ҳаққоний ёритувчи ижодий асарлар билан қатнашди.
Ушбу нуфузли танловда таниқли журналист, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев ҳам 2019-2020 йилларда матбуот нашрларида босилган мақолалари билан иштирок этиб, танловнинг “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари” номинацияси бўйича ғолиблар сафидан жой олди.

Киритилган вақти: 14/10/2020 10:09.   Кўрилганлиги: 76
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/eng-ulug-eng-aziz-ananaviy-korik-tanlovi-goliblari-taqdirlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.