Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Энг муносиблар танлови

Энг муносиблар танлови

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ташаббус-2017» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.



Унда йил якунларига кўра юқори натижаларга эришган, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичида муваффақият қозонган 46 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд ўзаро беллашди.

Таъкидлаш лозимки бу йилги кўрик-танловда тақдим  этилган маҳсулотлар турлари ва сифатини ортгани билан ўтган йилги танловдан тубдан фарқ қилди. Кўргазмаларда маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган 370 турга яқин маҳсулот, 120 дан зиёд миллий ҳунармандчилик намуналари ва 100 турга яқин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари намойиш этилди.

Кўрик-танловнинг нуфузли ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, «Энг яхши тадбиркор» номинацияси бўйича ғолибликни Самарқанд шаҳридаги «Samarkand Evro Aziya Tekstil» масъулияти чекланган жамияти эгаллади. Иккинчи ўрин Самарқанд туманида фаолият юритаётган «Mironqul Stroy Servis» масъулияти чекланган жамиятига, учинчи ўрин эса Ургут туманидаги «Nur Sam Qur» масъулияти чекланган жамияти жамоасига насиб этди. 

«Энг яхши фермер» номинацияси бўйича бош совринни Самарқанд туманидаги «Istiqlol Shulasi» фермер хўжалиги қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Жомбой туманидаги « Jomboy naslli parrandasi» ва Нарпай туманидаги «Mehnat-Rohat» фермер хўжаликларига берилди.

«Энг яхши ҳунарманд» йўналиши бўйича эса Самарқанд шаҳрилик якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритаётган кулол Холмаҳмат Исматиллаевнинг меҳнатлари юқори баҳоланди. Тойлоқлик якка тартибдаги тадбиркор Наргиза Умарова иккинчи, пахтачилик тикувчи  учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Шунингдек, танлов иштирокчилари «Менинг юртим маҳсулоти жаҳон бозорида», «Энг масъулиятли ижтимоий шерик», «Энг яхши тадбиркор аёл», «Энг яхши ёш тадбиркор», «Энг яхши экспортчи», «Энг яхши оилавий бизнес соҳиби», «Энг яхши инновацион лойиҳа», «Менинг юртим-менинг ифтихорим», «Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор» каби қўшимча номинациялар бўйича ҳам рағбатлантирилди. Бундан ташқари, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан яратилган энг сара миллий ҳунармандчилик намуналари муаллифлари Камолот ЁИҲ вилоят Кенгаши ва ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Кўрик-танлов санъаткорларнинг бадиий чиқишлари билан ниҳоясига етди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши вакили А.Эшонхўжаев иштирок этди.





Охирги ўзгариш: 03/05/2017 09:55.   Кўрилганлиги: 416
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/eng-munosiblar-tanlovi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг