Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Энг кўп медаль вакилларимизда

Энг кўп медаль вакилларимизда

Самарқанд эшкак эшиш каналида ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати мусобақалари якунланди.

Уч кун давом этган мусобақаларда дунёнинг 14 давлатидан келган 200 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳслашди.

Дастлаб, параканоэ бўйича биринчи Осиё чемпионати ўтказилиб, унда мамлакатимиз спортчилари 2 олтин, 4 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритиб, энг яхши натижани қайд этди.

Осиё очиқ кубоги баҳслари ҳар галгидек муросасиз курашларга бой бўлди. Катталар ўртасида ўтказилган беллашувларда терма жамоамиз аъзолари 11 олтин, 10 кумуш ва 6 бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақа давомида вакилларимизга қозоғистонлик спортчилар асосий рақиб бўлди ва якунда улар 7 олтин, 7 кумуш, 4 бронза медалига эга бўлди. Мазкур баҳсларда Қирғизистон термаси аъзолари, Таиланд ва въетнамлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этди.

Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда ҳам олтин медаллар учун юртимиз вакиллари ҳамда қозоғистонлик спортчилар ўртасида қизғин баҳс борди. Терма жамоамиз аъзолари 10 олтин, 14 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.

– Каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик, тўртлик баҳсларида муваффақият қозониб, юртимиз байроғини баланд кўтарганимдан хурсандман, – дейди Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нурислом Тўлқин ўғли. – Ушбу мусобақага пухта тайёргарлик кўриш учун бизга зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилгани муваффақиятимизнинг бош омили бўлди. Самарқанд эшкак эшиш каналидаги шароитлар халқаро талабларга тўла жавоб беради.

Мусобақа доирасида Осиё каноэ федерацияси томонидан параканоэни ривожлантириш истиқболларига бағишланган семинар ўтказилди. Шунингдек, федерациянинг келгусидаги вазифа ва режалари ҳам муҳокама қилиниб, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА


Киритилган вақти: 01/10/2016 12:37.   Кўрилганлиги: 494
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/eng-kup-medal-vakillarimizda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг