
Самарқанд шаҳрида “Industrial Infrastructure Uzbekistan-2018. Samarkand” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Иккинчи бор ташкил этилган кўргазма вилоят ҳокимлиги, савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси кўмаги ва VETTERIA компанияси ҳомийлигида “Кongress Servis” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилмоқди.
Унда дунёнинг 17 мамлакатидаги 30 дан ортиқ компанияларнинг юртимиздаги ваколатхоналари вакиллари, қўшма корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Кўргазма соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, қурилиш, тикув-ишлаб чиқариш йўналишларида ўтказилмоқда. Намойишга чиқарилган янги ва тежамкор ускуналар, илғор тажрибалар, юқори самарали камхарж техникалар, инновацион янгиликлар ҳамда малакали мутахассисларнинг ҳамкорлик борасидаги таклифлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Ярмарка иштирокчилари кўргазмага қўйилган техникалар, замонавий ускуналар, айниқса, тежамкор ва ихчам қурилмаларга катта қизиқиш билдирди.
Уч кун давом этадиган кўргазмада ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар ўртасида ҳамкорлик ўрнатилиши, хорижлик ишбилармон ва инвестицияларни юртимизга кенгроқ жалб қилиш борасида истиқболли келишувларни амалга ошириш режалаштирилган.
Ўктам Худойбердиев, Бахтиёр Мустанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.