Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭНГ ФАОЛ ВА ЁШ МУТАХАССИСЛАР АНИҚЛАНДИ

ЭНГ ФАОЛ ВА ЁШ МУТАХАССИСЛАР АНИҚЛАНДИ

Самарқандда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг вилоят босқчи бўлиб ўтди. 

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда танловнинг қуйи босқичларида муваффақият қозонган ёшлар қатнашди.

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бундан самарали фойдаланаётган ёшларимиз илм-фан, маданият, спорт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришмоқда.

Танловда иштирокчилар энг фаол ёш фермер, дастурчи, шифокор, олим, маданият ходими, архитектор, тадбиркор номинациялари бўйича ўз ташаббус ва лойиҳалари, илмий ишланма ва инновацион ғоялари ҳақида маълумот берди.

Тадбир якунида барча йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.


Охирги ўзгариш: 03/07/2015 19:24.   Кўрилганлиги: 563
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/eng-faol-va-yosh-mutaxassislar-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг