
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 46 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Т.Норбоева ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракати ҳамда миллий ҳунармандликни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бунинг натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари мамлакатимиз иқтисодиётининг ҳал қилувчи кучига айланиб бормоқда.
Жумладан, Самарқанд вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида ушбу соҳанинг улуши 78 фоизни ташкил этди. Фермерлар эса мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчилари сифатида қишлоқда саноатни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшмоқда.
Ушбу танловнинг туман ва шаҳар босқичларида маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган 320 га яқин турдаги маҳсулот, 80 дан зиёд миллий ҳунармандлигимиз намунаси ва 70 га яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилди.
Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб жеанс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Баҳодир Имомов “Энг яхши тадбиркор” номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Пастдарғом туманидаги “Чорвадор, пахта, ғалла даласи” фермер хўжалиги бошлиғи Хуршиджон Жовбўриев “Энг яхши фермер” деб эътироф этилган бўлса, самарқандлик кошинчи Икром Ҳалимов “Энг яхши ҳунарманд” йўналишида биринчи ўринни эгаллади.
Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
“Энг ёш тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Менинг юртим маҳсулоти жаҳон бозорида”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик”, “Энг яхши оилавий бизнес”, “Энг ёш ҳунарманд” сингари қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва муносиб рағбатлантирилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.