Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Энергетика ислоҳ қилинса тараққиёт жадаллашади

Энергетика ислоҳ қилинса тараққиёт жадаллашади

Давлатимиз раҳбари Парламентга мурожаат қилар экан, энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун мамлакатимиз энергетика тизимини ислоҳ қилишимиз, 

бу борада аниқ стратегия ишлаб чиқишимиз лозимлигини айтиб ўтди. Ушбу соҳа менга бегона бўлмагани боис яхши биламан: энергетика соҳасини ислоҳ қилиш нафақат аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, балки бутун иқтисодиёт, мамлакат тараққиётида энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Мурожаатда таъкидланганидек, бугун биргина электр тармоқлари эскириб кетгани учун 15-20 фоиз энергия тармоқнинг ўзида, истеъмолчиларга етиб бормасдан йўқ бўлиб кетмоқда. Яна қатор электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналари эскириб кетгани туфайли катта миқдорда табиий газ сарф­лаб, нисбатан оз миқдорда электр энергияси ишлаб чиқармоқда.

Бундан бир неча йил олдин хорижликлар Тошкентда минитехнологиялар кўргазмаси ўтказганди. Ўшанда замонавий, кичик ишлаб чиқариш цехларини кўздан кечирарканман, хорижликларга “Мана шу цехлар кўргазмасини вилоятларда ҳам ўтказинглар, қизиқиш жуда кучли“ деганимда берган жавоблари ҳеч эсдан чиқмайди. “Ахир вилоятларингизда узлуксиз электр энергияси йўқ-ку“, дейишганди. Яна бир мисол, 4-5 йил олдин раҳбарлардан бири туманда тадбикорлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг муаммоларини сўради. Тадбиркорлар доимий электр энергияси кераклигини сўрашди. Чунки айтайлик, қолипли нон ишлаб чиқаришда агар электрда икки дақиқалик узилиш бўлса, барча маҳсулот яроқсиз бўлиб қолади.

Мана, нима учун соҳага давлат раҳбари эътибор қаратяпти? Бу соҳадаги муаммолар диққат марказимизда бўлса, уларга ечим топсак, тараққиётимиз ўйлаганимиздан жадалроқ кечади.

Холмуҳаммад БЎРИЕВ,

вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ходими.


Охирги ўзгариш: 08/01/2019 14:26.   Кўрилганлиги: 210
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/energetika-isloh-qilinsa-taraqqiyot-jadallashadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг