Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭЪЛОН

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг магистратурасига 2015-2016 ўқув йили учун тингловчиларни қабул қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Давлат бошқаруви” (Master of Public Administration – MPA) ва “Жамият бошқаруви” (Master in Public Sector Management – MPSM) ихтисосликлари бўйича магистратура дастурларига 2015-2016 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилиш шу йилнинг 15 майидан бошланишини маълум қилади.

Академия давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таянч давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Икки йиллик ўқув дастури якунига асосан тингловчилар магистр унвони ва давлат намунасидаги диплом билан тақдирланади. Академия магистратурасига 40 ёшгача бўлган олий маълумотли, камида уч йиллик бошқарув тажрибасига, иш жойидан ижобий тавсифномага, чет тили (инглиз тили) билимига, ахборот-коммуникацион технологиялар билан ишлаш кўникмалар, кенг дунёқараш, таҳлил қилиш қобилияти ва юқори маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари очиқ танлов асосида қабул қилинади.

Академия фаолияти, ўқув жараёни, ҳужжат топшириш тартиби ҳақида батафсил маълумот бериш учун академия ходимлари вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи билан биргаликда 2015 йил 25 апрель куни соат 11.00 да Самарқанд давлат университети мажлислар залида тақдимот ўтказади.

Шу муносабат билан, юқоридаги талабларга жавоб берган етакчиларни тақдимотга таклиф этамиз!

Таълим дастурлари бўйича тўлиқ маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:

Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 45-уй.

Телефон: (+99871) 239-1124, fax: (+99871) 232-61-05.

e-mail: qabul@dba.uz.

web: www.dba.uz


Киритилган вақти: 15/04/2015 18:32.   Кўрилганлиги: 1988
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/elon-qabul

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.