Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Э Ъ Л О Н

Э Ъ Л О Н

2017 йил 10 март куни соат 10.00да Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Йиғилиш ўтказиш жойи: Самарқанд шаҳри Бўстансарой кўчаси
85-а уй манзили бўйича жойлашган Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг маъмурий биносида. 

Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:    

1. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда мазкур йўналишларда янада самарали фаолиятни ташкил этишдаги  устувор вазифалар тўғрисида.

2. Божхонага оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида вилоят божхона бошқармасида амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириб бориш тўғрисида.

Мазкур йиғилишга вилоят божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг аъзолари,  Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг муайян доимий комиссияларининг аъзолари, вилоятнинг  тегишли идора, ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, вилоятда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Ушбу йиғилишга қатнашиш истагини билдирган хусусий тадбиркор ва корхона, ташкилот вакилларини (йиғилиш иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириш мақсадида) Самарқанд вилояти божхона бошқармасига (тел: 233-29-33)  жорий йилнинг 09 март кунига қадар мурожаат қилиши сўралади.

Жамоатчилик маслаҳат кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармониасосида ташкил этилган.  

 Самарқанд вилояти божхона бошқармаси



Киритилган вақти: 07/03/2017 15:41.   Кўрилганлиги: 367
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/elon-07-03-2017

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг