Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Электрон поликлиника» ишга тушди

«Электрон поликлиника» ишга тушди

Самарқанд шаҳридаги 12-сон оилавий поликлиникада аҳолини онлайн тарзда электрон рўйхатга олиш тизими ишга туширилди.

«Электрон поликлиника» дастури беморларни ягона электрон рўйхатга олиш ва интернет тармоғи орқали шифокор қабулига ёзилишда кўмаклашади. Ҳозирда поликлиника ҳудудида яшовчи фуқароларнинг ягона тиббий картаси яратилмоқда.

Муассасанинг кутиш залида ўрнатилган мониторлар орқали ҳар ким навбати келганини кузатиб туриши мумкин. “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида рўйхатхона ва шифокорлар хоналари замонавий компьютер тизимлари билан таъминланиб, локал-ҳисоблаш тармоқларига уланди. Эндиликда қайси ихтисосликдаги шифокор нечанчи хонада қабул қилиши, иш вақти ва қабул кунлари билан танишиш мумкин. Шифокор қабули ҳам телефон орқали, ҳам уйдан чиқмаган ҳолда электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.

- Янги хизмат тури поликлиника ҳудудида яшовчи аҳолига рўйхатдан ўтиб, республикамизнинг барча тиббиёт муассасаларида ўзининг касаллик варақаларидан электрон тарзда фойдаланиш имкониятини беради, - дейди поликлиника бош врачи ўринбосари Эътибор Ғафурова. - Мазкур дастур асосида эндиликда фуқаролар поликлиникада фаолият юритаётган шифокорлар қабулига онлайн тарзда навбат талонини олишлари мумкин.

Яна бир қулайлик, бемор шифокор қабулига олдиндан навбат олмай келган бўлса, шу ернинг ўзида электрон тарзда навбатда туради. Бунинг учун ҳар бир ташриф буюрувчи махсус ўрнатилган қурилма орқали ўз тартиб рақамини олиб, мониторда навбати қачон келишини кузатиб боради. Кутиш вақтини фойдали ташкил қилиш мақсадида поликлиника ҳудудида wi-fi зона ташкил этилган.

- Илгари неварамни тиббий кўрикдан ўтказиш учун поликлиникага келиб, ярим кун вақтимни йўқотардим, - дейди Розия Раҳматова. – Шифокорларни излаб, хонама-хона юришимга тўғри келарди. Энди онлайн тизим орқали шифокор қабулга ёзилиб, белгиланган вақтда кўрикдан ўтиб қайтаяпмиз.



Киритилган вақти: 23/09/2017 12:15.   Кўрилганлиги: 493
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/elektron-poliklinika-ishga-tushdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг