Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Электрон чипталардан фойдаланишда қўшимча қулайлик яратилди

Электрон чипталардан фойдаланишда қўшимча қулайлик яратилди

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, поездларга чиқиш олдидан чипталарни текшириш жараёнига сарфланадиган вақтни қисқартириш мақсадида

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ томонидан электрон чипталарни замонавий технологиялар QR-код орқали текширувчи махсус мосламаларни синовдан ўтказиш жараёни бошланди.

Айни дамда янги мосламалар “Afrosiyob” поездларининг бирида синовдан ўтказилмоқда.

Электрон чиптани расмийлаштирган йўловчиларга энди уни А-4 форматида чоп этиш зарурати йўқ. Яъни, электрон чиптани смартфон ёки планшетларда тақдим этишнинг ўзи кифоя.

Назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамда вагон кузатувчилари электрон чиптанинг ҳақиқийлигини махсус мослама билан текширади. Кейин эса йўловчи чипта бўйича ўз жойини эгаллаши мумкин бўлади.

Ҳозирда қурилмалар синовдан ўтказилмоқда. Синов ишлари март ойининг охиригача давом этади.


Киритилган вақти: 12/03/2020 09:01.   Кўрилганлиги: 187
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/elektron-chiptalardan-foydalanishda-qoshimcha-qulaylik-yaratildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг