Электрга уланиш учун пул сўрашса…

Агар электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганингиз учун хонадонингиз электр энергиясидан узиб қўйилган бўлса, қарзларни тўлаб, қайта уланиш учун энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жаримага тортиласиз.

Агар электр таъминоти идораси билан келишган ҳолда хонадонингизни уздириб, маълум муддатга яшаш жойингизни тарк этган бўлсангиз, қайтиб келгач, яна уланиш учун қўшимча тўлов талаб қилишлари қонунга мосми?

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят бирлашмаси билан ҳамкорликда ўқув-семинарда шу каби саволларга жавоб берилди. Бирлашма раиси Инобат Ҳасанова коммунал хизматлар бўйича истеъмолчилардан тушаётган мурожаатлар хусусида сўз юритди.

– Жорий йилнинг бугунги кунигача бирлашмамизга истеъмолчилардан 489 та мурожаат тушган бўлса шундан 145 таси табиий газ, 96 таси электр энергияси таъминоти билан боғлиқ, – дейди И.Ҳасанова. – Аксарият мурожаатларда табиий газ ёки электр энергиясида нореал қарздорлик вужудга келганига гувоҳ бўлиш мумкин. Шу йилнинг ўзида 356 миллион сўм истеъмолчилар фойдасига ҳал этилгани ҳам тизимдаги камчиликларни кўрсатиб турибди.

Тадбирда юқоридаги савол - қарз бўлмаган ҳолда тизимга уланиш масаласига ҳам изоҳ берилди. Таъкидландики, агар истеъмолчи таъминотчи иштирокида хонадонини тармоқдан уздирган бўлса ва қарздорлик мавжуд бўлмаса, қайта уланиш учун ҳеч қандай маблағ талаб этилмайди.

Семинар давомида соҳага оид қатор муаммолар муҳокама этилди.



Киритилган вақти: 23/09/2017 12:11.   Кўрилганлиги: 231

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг