Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Эл тинчлигига камарбаста посбонлар

Эл тинчлигига камарбаста посбонлар

Вилоят ички ишлар бошқармасида 25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда бошқарма раҳбарияти, шахсий таркиби ва ҳудудий бўлимлар вакиллари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, буюк йўлбошчимиз хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқов бугунги кунда юртимизда ички ишлар тизими фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Барчани касб байрами билан табриклади.

Тадбирда Ички ишлар вазири буйруғи билан бир гуруҳ ходимларга унвон, ички ишлар идораларининг «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони, вазирлик фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

– Бу мукофот менинг камтарона хизматимга юксак баҳо, – дейди вазирлик фахрий ёрлиғи билан тақдирланган Оқдарё тумани ИИБ ХПБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори майор Баҳодир Раҳматов. – Билдирилган бу ишончни келгусида хизмат вазифамга виждонан ёндашган ҳолда оқлайман ва юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини сақлаш учун астойдил хизмат қиламан.

Бахтиёр МУСТАНОВ.


Киритилган вақти: 26/10/2017 19:34.   Кўрилганлиги: 314
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/el-tinchligiga-kamarbasta-posbonlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг